Айни пайтда Конимех тумани Зафаробод қўрғонидаги “НКМК жамғармаси”ДМга қарашли “Ёшлик” маданият ва спорт марказида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Козимжон Тожиев ҳамда Ақшагул Тулегеновалар, шунингдек, “Навоийуран” ДК "Зафаробод" кон бошқармаси, "НМКМ Жамғармаси" ДМ раҳбарияти, ишчи-ходимлари ва "Зафаробод" МФЙ фаоллари иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар конституциявий тузатишлар, авваламбор, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланишини таъкидлашди.
Шунингдек, тадбирда конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.